Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

UzDaily · 21.08.2025 · 20:00 · 441 views
Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (522-сон, 20.08.2025 й.) билан “Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, маълумотларни мазкур реестрга киритиш ёки чиқариш бўйича аризалар ЯИДХП (my.gov.uz), давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали тақдим этилади.

Ариза берувчи ўзи келиб, кредит бюросига ёзма мурожаат этганда, ариза берувчига QR-код қўйилган маълумотнома берилади.

Давлат хизматлари марказлари хизматнинг натижасини у келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза юборилган сана ва вақт, тақиқ белгиланган ёки олиб ташланган сана ва тақиқ шартлари ҳақидаги маълумотлар шахсларнинг кредит тарихида акс эттириб борилади.

Давлат хизматлари марказлари ва кредит бюролари олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

UzDaily · 👁 441 views · 21.08.2025 · 20:00