Ўзбекистон ва Озарбайжон IV минтақалараро форум ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 2026 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг IV минтақалараро форуми бўлиб ўтади. Тадбир икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш майдонига айланади.
Форумда Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат органлари вакиллари, инвесторлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирок этади. Тадбирда Озарбайжоннинг етакчи компаниялари ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Компаниялар агробизнес ва озиқ-овқат саноати, қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, машинасозлик, ахборот технологиялари ва рақамли ечимлар, логистика, соғлиқни сақлаш, энергетика ҳамда саноат ишлаб чиқариши каби турли соҳаларни намойиш этади.
Шунингдек, тадбирда профессионал ва консалтинг хизматлари соҳаси вакиллари ҳам иштирок этади.
Ташкилотчилар Озарбайжонлик ҳамкорлар билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган компанияларни форумда иштирок этишга таклиф қилмоқда.