Спорт

Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачи Осиё чемпионатида бронза олди

Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачи Осиё чемпионатида бронза олди
Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачи Осиё чемпионатида бронза олди / Фото: Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Оғир атлетикачи Солиха Баходирова Ўзбекистон терма жамоасига оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги биринчи медални олиб келди. Спортчи 45 кг гача бўлган вазн тоифасида мусобақанинг бронза медали соҳиби бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси хабар берди.

Баҳодирова ўсмирлар аёллар турнирида иштирок этди ва даст кўтаришда 64 кг оғирликни кўтариб, қитъа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоасининг жорий йилги ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги биринчи медали бўлди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.