Кон-геология вазирлиги Mangold Consulting билан таълим лойиҳаларини муҳокама қилди
Кон-геология вазирлиги Mangold Consulting билан таълим лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг 17 июнь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов бошчилигидаги вазирлик ходимлари ҳамда Mangold Consulting компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда V Тошкент Халқаро Инвестиция Форумининг стратегик аҳамияти, тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, томонлар Фрайберг кончилик академияси ҳамда Геология фанлари университети ўртасидаги талабалар алмашинуви дастурлари ва бошқа амалга оширилаётган лойиҳаларни изчил ривожлантириш каби масалаларни кўриб чиқдилар.
UzDaily
·
👁 25 views
·
19.06.2026 · 16:55