Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

KOICA агентлиги текстиль технологиялари соҳасида семинар ўтказди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.06.2016 · 18:41 · 481 views
KOICA агентлиги текстиль технологиялари соҳасида семинар ўтказди
KOICA агентлиги текстиль технологиялари соҳасида семинар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-июнь куни Кореянинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (КОIСА) Тошкент текстиль ва енгил саноати институтида текстиль технологиялари соҳасида семинар ўтказди.

Ўзбекистон пахта етиштирувчи дунёдаги 6 та етакчи мамлакатлардан ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида текстиль саноати соҳасида юқори инвестицион салоҳиятни кўрсатади. 2014-йили Корея Республикаси Президенти ташрифи чоғида “Текстиль технопаркни ташкил этиш тўғрисида Меморандум” имзоланганди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида текстиль соҳасидаги ҳамкорлик ривожланди.