Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жиззах ва Қорақалпоғистонда амалдорлар пора билан ушланди

UzDaily · 15.03.2026 · 11:30 · 230 views
Жиззах ва Қорақалпоғистонда амалдорлар пора билан ушланди

Жиззах ва Қорақалпоғистонда амалдорлар пора билан ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор табдирда ҳокимият вакилининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1983 й.т. фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдода ютиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фермер хўжалик раҳбари ноқонуний равишда 250 млн сўмга сотишни режалаштирган 41,6 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтармасдан ва аукцион савдоларига чиқармасдан хоразмлик тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UzDaily · 👁 230 views · 15.03.2026 · 11:30