Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Жанубий Кореядаги заводдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

UzDaily · 23.03.2026 · 20:13 · 196 views
Жанубий Кореядаги заводдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Жанубий Кореядаги заводдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Корея Республикасининг Тэчжон шаҳрида жойлашган автомобил бутловчи қисмлари заводида содир бўлган ёнғин натижасида фуқаролар орасида ҳеч қандай ўлим ёки жароҳатлар бўлмаганини маълум қилди.

Вазият Ўзбекистон ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти томонидан доимий назоратга олинган. Ишлар Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхона орқали тегишли идоралар билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Зарур ҳолларда фуқаролар Корея Республикасидаги Ўзбекистон элчихонасига қуйидаги тезкор алоқа рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Телефонлар: +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334

Электрон почта: uz.embassy.seoul@gmail.com, uzconsul@naver.com

 

UzDaily · 👁 196 views · 23.03.2026 · 20:13