Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистонда ЙҲҚ бўйича ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгариши мумкин

UzDaily таҳририяти · 08.08.2026 · 18:00 · 30 views
Ўзбекистонда ЙҲҚ бўйича ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгариши мумкин
Ўзбекистонда ЙҲҚ бўйича ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгариши мумкин / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Тегишли лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатга мувофиқ, ЙҲҚ бузилишига оид маъмурий ишлар Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Маъмурий амалиёт» модули орқали электрон шаклда юритилиши режалаштирилмоқда.

Маъмурий ишлар материаллари, ашёвий ва рақамли далиллар ҳам судларга электрон шаклда юборилади.

Лойиҳада экстерриториаллик тамойилини жорий этиш назарда тутилган бўлиб, бу фуқаролар ва юридик шахсларга маъмурий ишлар бўйича мурожаатларни мамлакатнинг исталган ҳудудий марказида топшириш имконини беради. Шунингдек, тўсиқсиз қабулни ташкил этиш учун «ягона дарча» тизими ва open space форматидаги ёндашувдан фойдаланиш таклиф этилмоқда.

Қоидабузарликларни расмийлаштиришда планшетлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Электрон баённомаларни электрон рақамли имзо ёки бармоқ изи орқали тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Маъмурий ишлар бўйича қарорлар ва хабарномаларни мобиль иловалар, SMS ҳамда шахсий кабинетлар орқали юбориш режалаштирилмоқда.