Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Президентимиз сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди

UzDaily таҳририяти · 01.08.2026 · 19:59 · 33 views
Президентимиз сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди
Президентимиз сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди / Фото: Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон Президентлари Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида иштирок этдилар.

Етакчилар мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутладилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатди.

Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.