Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Молдова парламентлараро мулоқотни кучайтиради

Ўзбекистон ва Молдова парламентлараро мулоқотни кучайтиради
Ўзбекистон ва Молдова парламентлараро мулоқотни кучайтиради / Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 сентябрь куни онлайн форматда «Ўзбекистон – Молдова» ва «Молдова – Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон парламенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув иштирокчилари парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва икки мамлакат ўртасидаги мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Парламентлараро гуруҳлар фаолиятини жадаллаштириш, парламент қўмиталари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасида тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини излаш ва аграр соҳада илғор тажриба алмашиш зарурлиги ҳам қайд этилди.

Шунингдек, томонлар ёшлар сиёсати, таълим, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглигини таъминлаш масалаларини кўриб чиқди. Иштирокчилар маданият ва санъат, спорт ҳамда туризм соҳаларида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.