Ўзбекистон

Ўзбекистон ҳудудларида қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон ҳудудларида қатор янги тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон ҳудудларида қатор янги тайинловлар амалга оширилди / Фото: Сурат сунъий интеллекти томонидан яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида туризм, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, расмий делегациялар ташрифлари масалаларига масъул янги раҳбар ўринбосарлари тайинланди.

Дилобар Каттабекова Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Гулистон давлат университетида масъул лавозимда ишлаган.

Ажинияз Қайпназаров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Унга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигида масъул ходим сифатида фаолият юритган.

Рустамжон Эгамбердиев Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади. У бунга қадар Хўжаобод тумани ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган.

Хондамир Ахунбобоев Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар у «Наманган» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасасига раҳбарлик қилган.

Наманган вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари этиб Азизбек Абдусаломов тайинланди. У қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига масъул бўлади ва бир вақтнинг ўзида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига раҳбарлик қилади. Абдусаломов бунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Самарқанд вилоятида Рустам Қобилов расмий делегациялар ташрифлари масалалари бўйича ҳоким ўринбосари этиб тайинланди. Унга қадар у вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Жўрабек Суюнов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят туризм бошқармасига раҳбарлик қилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.