Ўзбекистон

Истанбулда Ўзбекистоннинг икки фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Истанбулда Ўзбекистоннинг икки фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Истанбулда Ўзбекистоннинг икки фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди / Фото: Ички ишлар вазирлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истанбулнинг 17-Оғир жиноятлар суди Ўзбекистон фуқаролари Дилшод Турдимуратов ва Ғафуржон Камолхожаевни Ўзбекистоннинг икки фуқароси — Дурдона Ҳакимова ва Сайёра Эргашалиеванинг қотиллиги учун ҳар бирига икки тадан умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

31 ёшли Турдимуратов ва 29 ёшли Камолхожаев оғирлаштирувчи ҳолатларда қотиллик содир этганликда айбдор деб топилди.

Бундан ташқари, ҳар бирига ўғрилик учун етти йилдан икки муддат, яъни жами 14 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Шу тариқа, икки умрбод қамоқ жазосидан ташқари, ҳар бир маҳкум яна 14 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини олди.

Жиноятлар 2026 йил бошида содир этилган. 24 январь куни Истанбулдаги чиқинди контейнери ичидан Ўзбекистон фуқароларидан бирининг бўлакларга ажратилган жасади аниқланган. Полиция гумонланувчиларнинг шахсини аниқлаб, уларни Туркиядан чиқиб кетишга уринган вақтида Истанбул аэропортида қўлга олган.

Тергов давомида бир кун аввал худди шу хонадонда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ўлдирилгани маълум бўлди. Унинг жасади ҳам бўлакларга ажратилиб, чиқинди контейнерига ташланган. Тергов Турдимуратов ва Камолхожаевни ҳар икки қотиллик билан боғлади.

Суд мажлисида Камолхожаев Сайёра Эргашалиевага ўзининг ўзи қотиллик содир этганини айтди ва иккинчи судланувчининг ушбу жиноятга алоқадорлигини рад этди.

Турдимуратов сўнгги сўзида содир этган ишини «оқлаб бўлмайди», деб тан олди, пушаймонлигини билдирди ва энг қаттиқ жазога лойиқ эканини айтди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.