Шошилинч
7
Ўзбекистон

Мирзиёев ва Вучич Белградда олий даражадаги музокараларни бошладилар

Мирзиёев ва Вучич Белградда олий даражадаги музокараларни бошладилар
Мирзиёев ва Вучич Белградда олий даражадаги музокараларни бошладилар / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Белграддаги Сербия саройида Сербия Республикасига расмий ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сербия Президенти Александр Вучич давлатимиз раҳбарини самимий қарши олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янгради, артиллерия тўпларидан ўн марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.