Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Истамбул-Тошкент йўналиши бўйича кечиктирилган рейс амалга оширилди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.06.2016 · 15:09 · 477 views
Истамбул-Тошкент йўналиши бўйича кечиктирилган рейс амалга оширилди
Истамбул-Тошкент йўналиши бўйича кечиктирилган рейс амалга оширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси 2016-йил 28-июндаги HY-274 қатнови йўловчиларига Туркия ҳукумати қарорига кўра Отатурк номидаги аэропорт (Туркия, Истамбул ш.) ёпилганлиги муносабати билан Истамбул-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бажариш санаси ва вақти ўзгарганлиги тўғрисида хабар берганди.

Мазкур рейс Истамбулдан Тошкентга HY-274 қатновини 2016-йилнинг 29-июнида бажарилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК йўловчилар вазиятни тўғри тушунишади деб умид билдиради.