Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ислом Каримов Эрдоғанга Истамбулдаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Беҳзод Ҳожиматов · 30.06.2016 · 11:43 · 444 views
Ислом Каримов Эрдоғанга Истамбулдаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Ислом Каримов Эрдоғанга Истамбулдаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркия Президенти Ражеп Таййип Эрдоғанга Истамбул шаҳридаги террорчилик ҳаракатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради ЎзР ТИВ Матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республоикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Ислом Каримов Ражеп Таййип Эрдоғанга 2016-йилнинг 29-июнь куни мактуб йўллаган.

Мазкур мактуб Истамбул шаҳридаги халқаро аэропортда содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан йўлланган.

Мамлакатимиз раҳбари Президентга ва қардош турк халқига самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, террорчилик ҳаракатлари оқибатида 41 нафар одам ҳалок бўлган ва яна 240 нафар одам ярадор бўлнган.