Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими янада яхшиланади

UzDaily таҳририяти · 28.07.2026 · 20:50 · 34 views
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими янада яхшиланади

Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизими янада яхшиланади
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони ПФ–140-сон қабул қилинди.
 
Фармонга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан “Ўзсувтаъминот” АЖ (Жамият)га фойдаланиш учун топшириладиган барча ичимлик суви ва оқова сув инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари “Дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими” электрон платформасида акс эттирилади.
 
Жамият ва унинг тизим корхоналари ўртасида шартномавий муносабатларни самарали йўлга қўйиш мақсадида тор доирадаги малака ошириш, ўқитиш ва эксплуатацияга оид шартномавий муносабатлар тўғридан-тўғри амалга оширилади.
 
Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасидаги янги лойиҳаларга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) қарз ва грант маблағлари олдиндан харид, ретроактив ва шу каби бошқа молиялаштириш усулини танлаган ҳолда жалб қилинади.
 
2027 йил 1 январдан:
 
марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш иқтисодий жиҳатдан самарасиз ёки ўзини оқламайдиган ҳудудларда хизмат кўрсатиш алоҳида ёндашув асосида (махсус техникаларда сув етказиб бериш, шохобчаларни ташкил этиш ва шу кабилар) амалга оширилади.
 
тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади.