Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Геология вазири инвестицияларни муҳокама қилиш учун ADQ вакили билан учрашди

Беҳзод Ҳожиматов · 16.03.2025 · 14:35 · 280 views
Геология вазири инвестицияларни муҳокама қилиш учун ADQ вакили билан учрашди
Геология вазири инвестицияларни муҳокама қилиш учун ADQ вакили билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 14 март куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов ADQ компанияси (БАА) катта ижрочи директори Родерик Матерс билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда тоғ-кон саноати ва геология соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳадаги ўзгаришлар, “Ер қаъри тўғрисидаги” янги таҳрирдаги қонун, инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, саноат учун муҳим минералларга истиқболли майдонларни ҳамкорликда ўзлаштириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.