Фарғона вилояти Япония компаниялари билан инвестицияларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти Япония компаниялари билан инвестицияларни муҳокама қилди

Фарғона вилояти Япония компаниялари билан инвестицияларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Японияда хизмат сафарида бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Toyo Engineering Corporation” компанияси директори Хивидико Ишадари билан мулоқотда ҳамкорлик истиқболлари борасида сўз юритилди.

Учрашувда компаниянинг илғор тажрибалари асосида нефт-газ саноат йўналишида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш таклифлари кўриб чиқилди.

Маълумот учун: Япониянинг йирик компанияси бош офиси Тиба префектураси Нарашино шаҳрида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда дунё бўйлаб нефть-газ, нефть-кимё, кимё, энергетика, ўғитлар ва инфратузилма соҳаларида йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Компаниянинг асосий фаолияти муҳандислик хизматлари, саноат объектларини лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишдан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг