Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Сардор Исақулов «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари бўлди

UzDaily таҳририяти · 27.07.2026 · 16:24 · 45 views
Сардор Исақулов «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари бўлди

Сардор Исақулов «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сардор Исақулов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбари этиб тайинланди. У бунга қадар энергетика соҳасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган ҳамда Тошкент вилоятининг икки туманига раҳбарлик қилган.

Исақулов тайинловга қадар «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Шунингдек, у Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармасига раҳбарлик қилган.

Исақулов турли даврларда Тошкент вилоятининг Бекобод ва Паркент туманларига раҳбарлик қилган.