«Навоиюрон» ишлаб чиқариш ҳажмини 8,6 триллион сўмга етказди«Навоиюрон» ишлаб чиқариш ҳажмини 8,6 триллион сўмга етказди
«Навоиюрон» ишлаб чиқариш ҳажмини 8,6 триллион сўмга етказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Навоиюрон» давлат корхонаси 2026 йил январь-июнь ойларида 8,6 триллион сўмлик товар маҳсулотларини ишлаб чиқарди, бу режалаштирилган кўрсаткичнинг 102 фоизини ташкил этади. Компаниянинг PR хизмати маълумотларига кўра, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажми 13,5 фоизга ошган.
Геология қидирув ишлари прогноз кўрсаткичи 103,4 фоизга бажарилиб, ўсиш суръати 103,6 фоизни ташкил этди, технологик бурғилаш ишлари 138,0 фоиз ўсиш суръати билан 131,5 фоизга, маҳсулдор эритмаларни қайта ишлаш ҳажми 115,7 фоиз ўсиш суръати билан 106,2 фоизга ва уран қазиб олиш 119,4 фоиз ўсиш суръати билан 101,7 фоизга бажарилди.
Экспорт ҳажми кўрсаткичлари 142,4 фоиз ўсиш суръати билан 110,3 фоизга бажарилди. Инвестиция дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида корхонада 143,0 фоиз ўсиш суръати билан 80,8 млн доллар капитал қўйилма ўзлаштирилди ёки прогнозга нисбатан 107,7 фоизга бажарилди ҳамда 75 та янги иш ўринлари яратилди.
Ҳисобот даврида маҳаллийлаштириш дастуридаги 18 та лойиҳа доирасида 87,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, прогноз кўрсаткичи 102,1 фоизга бажарилди, ўсиш суръати 145,9 фоизни ташкил этди.
Саноат кооперацияси асосида маҳаллий корхоналардан маҳсулот харид қилиш ҳисобот даврида 910,3 млрд сўмлик ёки шу давр прогнозига нисбатан 100,9 фоизга маҳсулот харид қилиниб, ўсиш суръати 156,5 фоизни ташкил этди.
Импортни қисқартиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 29,9 млн долларга ёки прогнозга нисбатан 100,9 фоизга бажарилиб, ўсиш суръати 139,2 фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида жами таннархни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши корхона бўйича 272,5 млрд сўмни ташкил этди, режага кўра 153,9 фоизга бажарилди ҳамда ўсиш суръати 127,4 фоизга таъминланди.
Буджетга тўловлар ва солиқлар қиймати 3,1 триллион сўмни ёки прогноз кўрсаткичига нисбатан 126,7 фоизни ташкил этди.