Юнусободда янги газ тақсимлаш пункти ўрнатилмоқда
Юнусободда янги газ тақсимлаш пункти ўрнатилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида эскирган ускуналар ўрнига замонавий газ тақсимлаш пункти ўрнатилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Янги объект Италия технологиялари асосида ишлаб чиқарилган ускуналар билан жиҳозланмоқда. Унинг табиий газ ўтказиш қуввати соатига 122 минг куб метргача етади.
Ускуналар Цельсий бўйича −20 даражадан +60 даражагача бўлган ҳароратда барқарор ишлашга мўлжалланган. Газ таъминотининг барча жараёнларини онлайн режимда назорат қилиш, жумладан, масофадан бошқариш имконияти ҳам яратилади.
Ҳокимлик маълумотига кўра, лойиҳани амалга ошириш газ таъминоти тизимининг ишончлилигини ошириш ҳамда куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни хавфсиз, барқарор ва узлуксиз газ билан таъминлаш имконини бериши кутилмоқда.