Ўзбекистондан Вьетнамга туристлар оқими 44,7 фоизга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистоннинг 23 409 нафар фуқароси туристик мақсадларда Вьетнамга ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,7 фоизга кўп бўлиб, ўсиш 7,2 минг нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Сафарларнинг асосий қисми сайёҳлик мақсадида амалга оширилди. Жумладан, 22 030 нафар фуқаро саёҳат учун Вьетнамга борган. Яна 1 212 нафар фуқаро қариндошларини зиёрат қилиш мақсадида ушбу мамлакатга йўл олган.
Бундан ташқари, 157 та сафар даволаниш мақсадида, 10 таси эса хизмат вазифалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан Ўзбекистон фуқароларининг Вьетнамга қилган сафарлари сони қарийб 45 фоизга ошган.