Фарғона вилояти Runking Automotive билан лойиҳаларни муҳокама қилди
Фарғона вилояти Runking Automotive билан лойиҳаларни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Runking Automotive Group компанияси делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга компания директори Чжэн Гочуань бошчилик қилди.
Музокаралар давомида томонлар мазкур компания билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.
Учрашув якунларига кўра, Фарғона вилояти ва Хитой компанияси ўртасидаги қўшма ташаббусларни янада амалга оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ва амалий қадамлар белгилаб олинди.
UzDaily
·
👁 26 views
·
18.06.2026 · 17:30