Ўзбекистон

Фарғона ЕИ билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди

Фарғона ЕИ билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Фарғона ЕИ билан ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди / Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи элчиси Тойво Клаар ҳамда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг қарийб ўн нафар элчиси ва дипломати билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётганини қайд этиб, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Иштирокчилар Фарғона вилоятининг Европа давлатлари билан савдо-иқтисодий, инвестиция, саноат, туризм ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик салоҳиятини муҳокама қилди.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.