Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Фарғонага 12 та янги YUTONG автобуслари келди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.03.2025 · 13:15 · 287 views
Фарғонага 12 та янги YUTONG автобуслари келди
Фарғонага 12 та янги YUTONG автобуслари келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғонада шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш, ташувчи корхоналар томонидан биринчи галда ҳаракат таркибини замонавий автобуслар билан янгилаш чоралари кўрилмоқда.

"Тошлоқ авто сервис" корхонаси томонидан шаҳарга Хитой давлатида ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 12 дона замонавий автобуслар олиб келинди.

Мазкур автобуслар брутто-шартнома асосида йўналишларга бириктирилади. Жорий йил якунига қадар яна 60 дона автобуслар олиб келиш кўзда тутилган.