Фарғонада дзюдо мусобақаси старт олди
Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- Фарғона шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мусобақада 2002-2003 йилларда туғилган ёш полвонлар баҳс олиб боришади.
Ушбу Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш учун Республикамизининг барча ҳудудларидан ёш дзюдочилар жам бўлишди. Мусобақа 7 март санасигача давом этиши белгилаб қўйилган. Ушбу турнирда ғолиб бўлган спортчилар ўсмирлар терма жамоасидан ўрин олиши билан аҳамиятли.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.
UzDaily
·
👁 422 views
·
05.03.2019 · 14:19