Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

Франция Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этди

UzDaily · 17.06.2026 · 09:35 · 26 views
Франция Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Франция Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи доирасида Франция терма жамоаси Сенегал устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳридаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтди.

Франция терма жамоаси сафида икки голни Килиан Мбаппе киритди. У 66 ва 90+6-дақиқаларда гол урди. Яна бир голга Брэдли Барколя муаллифлик қилди ва у 82-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди. Сенегал терма жамоаси таркибида эса Ибраима Мбайе қўшимча вақтнинг 90+5-дақиқасида гол урди.

Учрашув якунларига кўра Франция терма жамоаси уч очко тўплаб, I гуруҳида биринчи ўринга кўтарилди. Ушбу гуруҳда Норвегия ва Ироқ терма жамоалари ҳам иштирок этмоқда ва улар ўзаро баҳсни кейинроқ ўтказади.

Учрашувнинг алоҳида воқеаларидан бири Килиан Мбаппенинг рекорди бўлди. У Франция терма жамоаси сафида урилган голлар сони бўйича Оливье Жиру натижасини ортда қолдирди. Ҳужумчи миллий жамоа сафида 99 та учрашувда майдонга тушиб, 58 та гол урди. Жиру ҳисобида эса 137 та ўйинда 57 та гол мавжуд.

Иккинчи турда Франция Ироққа қарши майдонга тушади, Сенегал эса Норвегия билан куч синашади.

UzDaily · 👁 26 views · 17.06.2026 · 09:35