Бурханов ва Монфарид парламентлараро ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқандда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, «Ўзбекистон–Эрон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи ҳамраиси Қутбиддин Бурханов Эрон Исломий кенгаш Мажлиси депутати, «Эрон–Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи аъзоси Амир Монфарид бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини ривожлантириш, парламент даражасида тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди.
Сўнгги йилларда давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Учрашув якунлари бўйича парламентлараро мунтазам мулоқотни давом эттириш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.