Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Янги Тошкентдаги фаввора Гиннеснинг икки рекордини ўрнатди

Дилафруз Ниязова · 30.08.2026 · 11:10 · 51 views
Янги Тошкентдаги фаввора Гиннеснинг икки рекордини ўрнатди
Янги Тошкентдаги фаввора Гиннеснинг икки рекордини ўрнатди / Фото: Видеодан олинган кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги Тошкентдаги мусиқали фаввора бир вақтнинг ўзида Guinness World Records’нинг икки жаҳон рекордини ўрнатди. У очиқ ҳаводаги мусиқали фавворалар орасида дунёдаги энг баланд фаввора сифатида тан олинди, шунингдек, айлана шаклидаги сув экранига проекция қилиш ҳажми бўйича ҳам рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси хабар берди.

Мусиқали фавворанинг баландлиги 232,69 метрни ташкил этади. Бу кўрсаткич бўйича у аввалги жаҳон рекордини янгилади. Аввалги рекорд 204,7 метр бўлиб, Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги фавворага тегишли эди.

Иккинчи рекорд майдони 2617,23 квадрат метр бўлган айлана шаклидаги сув экранига проекция қилиш билан боғлиқ. Бундай турдаги проекция учун аввалги рекорд 2400 квадрат метрни ташкил этган.

Икки рекордни тасдиқловчи сертификатларни Guinness World Records’нинг расмий ҳаками Мэгги Луо топширди.

Янги Тошкентда фаввора мажмуасини барпо этиш лойиҳаси 2026 йил март ойида Ўзбекистон Президентига тақдим этилган эди.