Ўзбекистон

Бухорода шифокор талабадан 500 доллар олаётганда ушланди

Бухорода шифокор талабадан 500 доллар олаётганда ушланди
Бухорода шифокор талабадан 500 доллар олаётганда ушланди / Фото: ДХХ видеосидан олинган тасвир.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги оилавий поликлиника шифокори талабага академик таътил олиш учун зарур бўлган тиббий маълумотномани расмийлаштиришга ёрдам бериш эвазига 500 доллар олаётганда ушланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, тиббиёт ходими ҳужжатни поликлиникада раҳбарлик лавозимларида ишлайдиган танишлари орқали расмийлаштириб беришни таклиф қилган ва бунинг учун пул талаб қилган.

Шифокор департамент ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Олинган пул маблағлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.