Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Дабида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.
Учрашув давомида Саида Мирзиёева БАА раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини етказди.
Томонлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш мавзусига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Саида Мирзиёева БАА Президентига илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.