Шошилинч
7
Ўзбекистон

Яшнобод туманида Қорасув канали қирғоқлари тозаланмоқда

Яшнобод туманида Қорасув канали қирғоқлари тозаланмоқда
Яшнобод туманида Қорасув канали қирғоқлари тозаланмоқда / Фото: Видеодан олинган кадр.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Қорасув каналининг икки километрлик қисмини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Умуман, каналнинг 5,3 километри туман ҳудудидан ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Ишлар қирғоқбўйи ҳудудининг экологик ва санитария ҳолатини яхшилаш, шунингдек, аҳоли учун янада қулай шароит яратишга қаратилган.

Тозалаш жараёнида канал қирғоқлари ва унга туташ ҳудудлардаги ҳаддан ташқари кўпайиб кетган бегона ҳамда ёввойи ўсимликлар, қуриб қолган шохлар ва тўпланиб қолган маиший чиқиндилар олиб ташланмоқда.

Пойтахтдаги каналлар ва сув ҳавзалари бўйлаб ҳудудларни ободонлаштириш ишлари давом эттирилади. Шунингдек, масъуллар қирғоқбўйи ҳудудларининг тозалигини сақлаш ва чиқиндилар тўпланишининг олдини олишни режалаштирмоқда.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.