Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди

Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди / Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни “Лукойл” компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.

Вагит Алекперов давлатимиз раҳбарига компания томонидан Ўзбекистон энергетика тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳақида батафсил ахборот берди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, нефть маҳсулотлари чакана савдоси тармоғини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидан.

Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.