Иқтисод

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Тошкент етакчи бўлди

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Тошкент етакчи бўлди
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Тошкент етакчи бўлди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналарда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 168,7 трлн сўмга етди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган.

Ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди — 27 трлн сўм. Кейинги ўринларда 22,9 трлн сўм билан Тошкент вилояти ва 21,3 трлн сўм билан Самарқанд вилояти қайд этилди.

Фарғона вилоятида 14,6 трлн сўмлик, Андижон вилоятида эса 12,8 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Қашқадарё ва Наманган вилоятларида бу кўрсаткич мос равишда 11,4 трлн ва 11,2 трлн сўмни ташкил этди.

Бухоро вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 9,4 трлн сўмга етди. Қорақалпоғистон Республикасида ушбу кўрсаткич 7,6 трлн сўмни, Сурхондарё вилоятида эса 7,5 трлн сўмни ташкил қилди.

Хоразм вилоятидаги йирик корхоналар 6,8 трлн сўмлик, Навоий вилоятидаги корхоналар эса 6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарди.

Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ишлаб чиқариш ҳажми бир хил бўлиб, ҳар икки ҳудудда 5,1 трлн сўмни ташкил этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.