Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 19 ноябрь куни Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар ўзаро ишонч ва дўстликка, шунингдек, ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишга асосланган икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожини ижобий баҳоладилар.
Суҳбат давомида вазирлар ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни сақлаб қолиш, бўлажак ташрифлар ва қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.
Минтақадаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Суҳбатдошлар мавжуд кескинликни дипломатик воситалар орқали бартараф этиш ва томонлар ўртасида мулоқотни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.
Мулоқот якунида томонлар кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш ва уни янги амалий мазмун билан бойитиш ниятини тасдиқладилар.