Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонда таълим хизматлари ҳажми 34,8 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,6 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ушбу ҳажмнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. 2026 йил январь–сентябрь ойларида пойтахтда 18,6 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилди.
Ҳудудлар орасида таълим хизматлари ҳажми бўйича 2,3 трлн сўмлик кўрсаткич билан Самарқанд вилояти ажралиб турди. Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 2,1 трлн сўмни ташкил этди.
Наманган ва Андижон вилоятларида ҳар бирида 1,7 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилди. Бухоро ва Тошкент вилоятларида эса кўрсаткич 1,5 трлн сўмдан қайд этилди.
Қашқадарё вилоятида таълим хизматлари ҳажми 1,2 трлн сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида эса 1 трлн сўмни ташкил қилди.
Ушбу даврда Хоразм вилоятида 948,5 млрд сўмлик, Сурхондарё вилоятида эса 929,6 млрд сўмлик таълим хизматлари кўрсатилди.
Навоий вилоятида бу кўрсаткич 524,1 млрд сўмни, Жиззах вилоятида 513 млрд сўмни ташкил этди.
Ҳудудлар орасида энг кам ҳажм Сирдарё вилоятида қайд этилди — 349,1 млрд сўм.