Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Содиқ Сафоев ва Стив Дэйнс Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 05.09.2026 · 18:00 · 23 views
Содиқ Сафоев ва Стив Дэйнс Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини муҳокама қилди
Содиқ Сафоев ва Стив Дэйнс Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини муҳокама қилди / Фото: Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШ сенатори, Марказий Осиё бўйича кокус ҳамраиси Стив Дэйнс билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати хабар берди.

Стив Дэйнс Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакатнинг барқарор ривожланишини юқори баҳолаб, икки давлат ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида томонлар Марказий Осиёда транспорт ва иқтисодий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, Ўрта йўлакни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди. Сенатор Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги муҳим ролини алоҳида қайд этди.

Учрашув якунида Стив Дэйнс АҚШ Конгресси Сенатининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигини изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидлади ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.