Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Муйдинхўжаев ва Умматалиев профессионал рингда жанг қилади

Дилафруз Ниязова · 05.09.2026 · 19:30 · 39 views
Муйдинхўжаев ва Умматалиев профессионал рингда жанг қилади
Муйдинхўжаев ва Умматалиев профессионал рингда жанг қилади / Фото: Ўзбекистон Бокс федерацияси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олимпия чемпиони ва уч карра жаҳон чемпиони Асадхўжа Муйдинхўжаев 26 сентябрь куни Homestretch турнири доирасида профессионал рингда навбатдаги жангини ўтказади. Унинг рақиби номи кейинроқ маълум қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар берди.

Жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев ҳам профессионал даражадаги фаолиятини давом эттиради. Унинг навбатдаги жанги 17 октябрь куни Лондон шаҳридаги O2 аренасида бўлиб ўтадиган Daniel Dubois – Fabio Wardley 2 турнири доирасида ташкил этилади. Умматалиевнинг рақиби ҳозирча маълум қилинмаган.

Ҳар икки бокcчи ҳам профессионал рингда иккитадан жанг ўтказиб, ҳар икки баҳсда ҳам ғалаба қозонган.

Бўлажак жанглар Муйдинхўжаев ва Умматалиевнинг профессионал фаолиятидаги навбатдаги беллашувлари бўлади. Ўзбекистон Бокс федерацияси спортчиларга омад ва янги ғалабалар тилади.