7
Ўзбекистон

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга келди

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга келди
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга келди / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

"Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30 август куни бўлиб ўтади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.