Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Молия

Анорбанк акциялар чиқариши орқали устав жамғармасини 50 млрд сўмга оширади

UzDaily · 10.12.2025 · 12:37 · 332 views
Анорбанк акциялар чиқариши орқали устав жамғармасини 50 млрд сўмга оширади

Анорбанк акциялар чиқариши орқали устав жамғармасини 50 млрд сўмга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анорбанк акциядорлари молиявий ташкилотнинг устав жамғармасини қўшимча оддий акцияларни жойлаштириш орқали ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Банк маълумотларига кўра, эмиссиянинг умумий қиймати 50 млрд сўмни ташкил этади.

Ушбу жараён доирасида банк ҳар бири 1000 сўм номиналга эга 50 млн дона оддий акция чиқаришни режалаштирмоқда.

Акцияларни жойлаштириш банкнинг молиявий имкониятларини кенгайтириши, капитализациясини мустаҳкамлаши ва келгусида ривожланиш ҳамда стратегик ташаббусларни амалга ошириш учун асос яратиши кутилаяпти.

UzDaily · 👁 332 views · 10.12.2025 · 12:37