Ўзбекистон

Юнусободда ёмғир сувларини чиқариш учун янги қувур ётқизилмоқда

Юнусободда ёмғир сувларини чиқариш учун янги қувур ётқизилмоқда
Юнусободда ёмғир сувларини чиқариш учун янги қувур ётқизилмоқда / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Юнусота кўчасида ёмғир ва сел сувларининг тўпланишининг олдини олиш бўйича муҳандислик ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида диаметри 526 мм бўлган 30 метр узунликдаги қувур ётқизилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, лойиҳанинг амалга оширилиши ёғингарчилик пайтида ушбу ҳудудни сув босишининг олдини олиш ҳамда ёмғир ва сел сувларини ўз вақтида чиқариб юбориш имконини беради.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.