Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Январь ойида Ўзбекистон 7,7 минг тонна магиз экспорт қилди

Беҳзод Ҳожиматов · 28.02.2025 · 16:35 · 357 views
Январь ойида Ўзбекистон 7,7 минг тонна магиз экспорт қилди
Январь ойида Ўзбекистон 7,7 минг тонна магиз экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь ойида Ўзбекистондан магиз экспорти 7,7 минг тоннани ташкил этди, унинг умумий қиймати эса $9,3 млн га етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Ўзбек мевалари асосий бозорлари қуйидагилар бўлди:

— Қозоғистон — 2 707 тонна,

— Россия — 823,8 тонна,

— Бирлашган Араб Амирликлари — 458,4 тонна.

Шунингдек, Туркия (374 тонна) ва Озарбайжон (225,2 тонна)га ҳам сезиларли миқдорда маҳсулот етказиб берилди. Бошқа давлатларга жами 3 126 тонна магиз экспорт қилинди.