Дунё

Яманда қарийб 200 киши вабо туфайли вафот этди

Яманда қарийб 200 киши вабо туфайли вафот этди
Яманда қарийб 200 киши вабо туфайли вафот этди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Яманда йил бошидан бери вабо касаллигига чалинганлар сони ортмоқда. БМТнинг Гуманитар ёрдамларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотига кўра, март ойи ўрталарига келиб Яманда вабо билан боғлиқ 109 мингта ҳолат қайд этилган. Йил бошидан бери мазкур касалликдан вафот этган сони 190 нафарга етди.

Вабога чалинганларнинг учдан бир қисмини беш ёшдан кичик болалар ташкил этади. Касаллик энг кўп тарқалган олтита нуқта орасида пойтахт Сано ва стратегик аҳамиятга эга порт шаҳри Ҳадийда ҳам бор.

Вабонинг тарқалишига ёғингарчиликнинг ортиши, канализация тизимларининг ишдан чиққани ва суғориш учун ифлосланган сувнинг ишлатилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Яманда 2017 йилда ҳам вабо эпидемияси кузатилган, бир миллиондан ортиқ киши шу касалликка чалинган ва 2,5 минг киши вабодан вафот этган эди.

Манба: Аzon.uz расмий сайти. 

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.