Дунё

Энн Карсон адабиёт бўйича Нобель мукофотини олди

Энн Карсон адабиёт бўйича Нобель мукофотини олди
Энн Карсон адабиёт бўйича Нобель мукофотини олди / Фото: Niklas Elmehed.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Канада ёзувчиси Энн Карсон 2026 йил адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди. Мукофот унга классик анъана билан ўзига хос мулоқот орқали замонавий адабиётнинг янги шаклларини яратадиган жасоратли ва новаторликка асосланган ижодий фаолияти учун берилди. Бу ҳақда Нобель қўмитаси хабар берди.

Қўмита баҳосига кўра, Карсоннинг кўп йиллик адабий фаолияти таржима соҳасидаги иши ва университетлардаги ўқитувчилик фаолияти билан параллел равишда ривожланган.

Нобель қўмитаси унинг ижодий ёндашувининг ўзига хослигига урғу бериб, сўзга бўлган чуқур қизиқишни янги маъноларни излашга қаратилган поэтик интилиш билан доимий равишда уйғунлаштириб келишини таъкидлади.

Шу тариқа, Карсон 2025 йилда мукофотни қўлга киритган венгриялик ёзувчи Ласло Краснахоркаидан кейин адабиёт бўйича Нобель мукофотининг янги лауреати бўлди.

2026 йил Нобель мукофоти лауреатларини эълон қилиш жараёни 5 октябрдан 12 октябрга қадар давом этади. Адабиётдан ташқари, бошқа бир қатор йўналишларда ҳам мукофот соҳиблари аллақачон эълон қилинган.

2026 йил физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти Карл Дейссерот, Петер Хегеман ва Георг Нагелга оптогенетикани яратгани учун берилди.

Физика бўйича Нобель мукофоти космик нейтринони кашф этгани учун Фрэнсис Хальценга топширилди.

2026 йил кимё бўйича Нобель мукофоти эса органик синтез соҳасидаги кашфиёти учун Анри Каган ва Кенсо Соаига берилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.