Хусанов «Манчестер Сити» мавсум футболчиси номзоди бўлди

Хусанов «Манчестер Сити» мавсум футболчиси номзоди бўлди

Хусанов «Манчестер Сити» мавсум футболчиси номзоди бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов Англиянинг «Манчестер Сити» футбол клубида мавсумнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар якуний учлигига киритилди. Бу ҳақда клубнинг ўзи мавсум якунлари бўйича номзодларнинг сўнгги рўйхатини эълон қилиб маълум қилди.

Шорт-листдан, шунингдек, ярим ҳимоячи Нико О’Райли ва вингер Жереми Доку ҳам ўрин олди. Дастлаб овоз бериш жараёнида жамоанинг барча футболчилари иштирок этган, кейинчалик саралаш натижасида мукофот учун учта асосий номзод аниқланган.

Қайд этилишича, Хусанов аввалроқ «Манчестер Сити» таркибида уч марта ой футболчиси деб топилган. У 2025 йил февраль ойида, шунингдек 2026 йил январь ва март ойларида ушбу унвонга сазовор бўлган. Бу натижалар уни мавсумнинг якуний индивидуал мукофоти учун даъвогарлар қаторига киритишдаги омиллардан бири бўлди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси клубнинг бутун мавсум якунлари бўйича асосий индивидуал соврини учун кураш олиб боради. Мухлислар «Манчестер Сити»нинг расмий манбалари орқали овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

#Аюдуқодир Ҳусанов  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг