Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Эрон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳисоб 10-дақиқада очилди. Элдор Шомуродов рақибнинг хатосидан фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоасини олдинга олиб чиқди.
49-дақиқада Эрон терма жамоаси жарима зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.
Бироқ 58-дақиқада Шомуродов пенальтини аниқ амалга ошириб, Ўзбекистон терма жамоасини яна олдинга олиб чиқди.
Якуний ҳисобни Ҳусайн Норчаев белгилади. У 90+4-дақиқада гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 1 октябрь куни Тошкентда Сурияга қарши ўтказади.