Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Хитой қурилиш вазири Ни Хун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

Дилафруз Ниязова · 27.08.2025 · 11:45 · 341 views
Хитой қурилиш вазири Ни Хун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди
Хитой қурилиш вазири Ни Хун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитой Халқ Республикаси Уй-жой, қишлоқ ва шаҳар қурилиш вазири Жаноб Ни Ҳонг бошчилигидаги делегация мамлакатимизга расмий ташриф билан етиб келди.

Меҳмонларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева кутиб олди.

Ташриф доирасида Жаноб Ни Ҳонг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги диққатга сазовор бунёдкорлик объектлари ва замонавий инфратузилма лойиҳалари билан танишади.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қурилиш, шаҳарсозлик ва коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.