Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан муборакбод этди

UzDaily · 24.07.2020 · 17:32 · 263 views
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан муборакбод этди
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан муборакбод этди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Владимир Путин давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.

 

Лидерлар ўтган ойда Москва шаҳрида бўлиб ўтган амалий учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.