Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Нинся илк бор Ўзбекистонга симментал қорамолларини экспорт қилди

UzDaily таҳририяти · 05.07.2026 · 11:25 · 32 views
Нинся илк бор Ўзбекистонга симментал қорамолларини экспорт қилди

Нинся илк бор Ўзбекистонга симментал қорамолларини экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг шимоли-ғарбида жойлашган Нинся-Хуэй автоном ҳудуди илк бор Ўзбекистонга симментал зотли йирик шохли қорамолларни экспорт қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Ҳайвонлар партияси Учжун шаҳридаги Давлат қишлоқ хўжалиги илмий-техника паркидан жўнатилди. Унинг таркибига 274 бош симментал зотли қорамол ва 51 бош голштейн зотли сут сигири киритилди.

Ҳайвонларни Ўзбекистонга етказиб бериш учун автотранспорт тахминан 4,3 минг километр масофани босиб ўтади.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, божхона органлари экспорт қилинаётган қорамолларнинг ветеринария ва санитария талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш мақсадида махсус чора-тадбирларни амалга оширган.

Хитой томони маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойидан буён Нинся-Хуэй автоном ҳудуди Ўзбекистонга 1,1 минг бошдан ортиқ тирик йирик шохли қорамол етказиб берган.