Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Premier Electronics Сурия билан 2 миллион долларлик шартнома имзолади

UzDaily таҳририяти · 24.06.2026 · 18:50 · 26 views
Premier Electronics Сурия билан 2 миллион долларлик шартнома имзолади

Premier Electronics Сурия билан 2 миллион долларлик шартнома имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Premier Electronics компанияси Суриянинг йирик дистрибьюторлик компанияларидан бири — «Kalash Trading Company LTD» делегациясини қабул қилди.

Ташриф давомида меҳмонлар корхонанинг замонавий ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиб, музлатгичлар, кир ювиш машиналари, телевизорлар ва кондиционерлар ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирдилар.

Томонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маиший техника маҳсулотларини Сурия бозорига етказиб бериш ҳамда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида Premier Electronics ва «Kalash Trading Company LTD» ўртасида умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномаси имзоланди.

Мазкур келишув доирасида Сурия бозорига кенг турдаги маиший техника маҳсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, бу Ўзбекистон маҳсулотларининг Яқин Шарқ бозорларидаги иштирокини кенгайтириш ва «Made in Uzbekistan» брендини халқаро бозорларда янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

UzDaily таҳририяти · 👁 26 views · 24.06.2026 · 18:50